Тўқаев Олма-отада! У ғалаёнда жароҳатланганларни кўриш учун шифохонага борди
Олам
−
12 Январь 2022
10717Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 12 январь куни мамлакатда рўй берган ғалаёнларнинг асосий аланга нуқтаси – Олма-ота шаҳрига бориб, талатўпларда жароҳатланганлар аҳволидан хабар олди.
Давлат раҳбари Олма-ота шаҳрига амалий ташрифи чоғида шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига борди. У травматология бўлимига кириб, палаталарда даволанаётган жароҳатланганлар билан суҳбатлашди.
Президент жароҳатланганларнинг соғлиғи билан қизиқиб, уларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган, тиббиёт ходимлари билан ҳам суҳбатлашган.
Таъкидланишича, хавфсизлик кучларининг барча жароҳатланган аъзоларига зарурий ёрдам кўрсатилади.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, тартибсизликларда жароҳатланганларнинг барчасига ўз вақтида тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, Тўқаев намойишларни бостириш жараёнида қурбон бўлган полиция ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг яқинлари билан учрашган. У яна бир бор марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, уларни давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.
“Улар халқимиз хавфсизлиги, келажак авлодлар, юртимиз фуқаролари учун жонини фидо қилган ҳақиқий қаҳрамонлардир. Биз уларнинг жасоратидан хурсандмиз, уларни доим хотирлаймиз. Улар халқимиз хотирасида абадий қолади. Мен сўз бераман, оилаларингиз эътибордан четда қолмайди. Хоҳ уй-жой шароити, хоҳ болаларни ўқишга юбориш бўлсин, барчасига доимий ёрдам берамиз”, деди Президент.
Сўнгра Қосим-Жомарт Тўқаев хизмат бурчини адо этишда ҳалок бўлганларнинг яқинларига кўрсатган жасорати ва фидойилиги, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида қилган хизматлари учун мукофотларни топширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь