Тўқаев Мирзиёевни Қозоғистонга таклиф қилди

Олам 3650
image

Аввалроқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.

Учрашувда Тўқаев Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатлари пандемияга қарамай ривожланиб бораётганини таъкидлади. У учрашув сўнггида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий тилакларини билдириб, уни Қозоғистонга таклиф қилди.

“Қозоғистон Президенти Шавкат Мирзиёевга энг яхши тилаклари билдирди ва Ўзбекистон раҳбари эпидемиологик вазият яхшиланиши билан Қозоғистонга ташриф буюришига ишонч билдирди”, дейилади Оқўрда хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов Президент Тўқаевга Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди. Хатда Қозоғистон раҳбаридан Тошкент шаҳрида халқаро конференцияни ўтказишда қўллаб-қувватлаш сўралганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 122
Рейтинг: 2.9
t
×