Тўқаев дунёдаги вазиятни “Совуқ уруш” билан қиёслади

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев дунёда юзага келган ҳозирги вазиятни “Совуқ уруш”нинг кескинлашган даври билан қиёслади. Бу ҳақда у бугун, 16 март куни Қозоғистон халқига мурожаатида айтиб ўтди.

Тўқаев мамлакатнинг давлатнинг барқарорлиги ва бошқарувчанлигини таъминлаш ҳақида сўз юритиб, бу, айниқса, мамлакат ичида рўй бераётган фундаментал ижтимоий силжишлар, шунингдек, геосиёсий кескинлик кучайиб бораётган бир шароитда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган.

“Ҳозирги халқаро вазият кўп жиҳатдан “Совуқ уруш”нинг энг кескин босқичларини эслатади. 

Аммо ҳозирги вазиятни ўзининг шиддатлилиги, қаттиқ санкциялар қарама-қаршилиги ва бутун дунё учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлари нуқтаи назаридан, муболағасиз, мисли кўрилмаган деб аташ мумкин. Ҳар ҳолда, бу ҳеч қачон содир бўлмаган”, деган Тўқаев.

Эслатиб ўтамиз, Тўқаев қозоқ халқига мурожаатида давлат тузилишида жиддий ўзгаришлар ўтказишни таклиф қилди. Шулардан энг муҳимлари супер-президентлик бошқарувидан воз кечиш, парламентнинг ролини ошириш ва Президент қариндошларининг расмий лавозимларни эгаллашини тақиқлаш бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг