Тўқаев Назарбоев ўрнатган “супер-президентлик”дан юз ўгирди
Олам
−
16 Март 2022
11350Қозоғистонда парламент роли кучайтирилади ва супер-президентликдан президентлик бошқарув шаклига ўтилади. Бу ҳақда давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 16 март куни халққа қилаётган мурожаатида гапирди.
"Бизга Қозоғистон тараққиётининг сиёсий моделини қайта қуриш бўйича пухта ўйланган қадамлар керак. Гап супер-президентлик бошқарув шаклидан кучли парламентга эга республикага якуний ўтиш ҳақида бормоқда. Бундай тизим ҳокимият институтларининг оптимал мувозанатини таъминлайди ва мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлайди", деб таъкидлади Қозоғистон раҳбари.
Унинг қайд этишича, бугун мамлакатда том маънода ҳамма нарса Президентга қаратилган ва бу нотўғри. Қозоғистон бу амалиётдан аста-секин воз кечиши керак.
Тўқаев Президентнинг ўз ваколатлари даврида мамлакат ўнг партиясидаги аъзолигини тугатишни расмийлаштиришни таклиф қилди.
“Президентнинг ўз ваколатлари даврида партия аъзолигини тугатиш мажбуриятини қонун билан таъминлашни таклиф қиламан. Бу норма сиёсий рақобатни оширади, барча партияларнинг ривожланиши учун тенг шароитларни таъминлайди”, дейди у.
Унга кўра, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ва уларга бўйсунувчи шахсларнинг партия бўлимларида лавозим эгаллашини қонун билан тақиқлаш зарур.
“Бундай қарорлар кўп қутбли партия тизимини шакллантириш имконини беради”, дейди Президент.