Тугмали сичқончалар тарихда қолмоқда (видео)
Технология
−
17 Август 2023
8779Немис ишлаб чиқувчилари компьютер сичқончаси “Clip Mouse”ни тақдим этди. У одамнинг бармоқларига кийгизилади ва ишлаши учун қўл билан ушлаб ҳаракатлантириш шарт эмас. Бу ҳақда “News.am” нашри хабар берди.
Clip Сичқонча кўрсаткич ва ўрта бармоқларга кийилади. Унга сезувчан акселерометр ўрнатилган. Шу сабабли фойдаланувчи янги ускунани ишлатиш учун оддий сичқонча билан ишлаш ҳаракатларини ҳавода такрорлаши кифоя. “Clip Mouse” ҳаракатларни тезда тушунади ва тегишли кўрсатмаларни Bluetooth орқали компьютерга узатади.
Сичқончанинг пастки қисми сенсорли бўлиб, чап ёки ўнг тугмани босгандек ҳаракат қилиш шу амалларни чиндан бажариш имконини беради. Саҳифаларни ўтказиш учун айлантириладиган сичқонча “ғилдираги” ҳам шулар жумласидан.
Матн киритишда сичқонча қурилманинг ён томонидаги тугмани босиш орқали ўчирилади. Худди шу тугма, курсорни экраннинг ўртасига олиб келиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
“Clip Mouse” литий-ион батареяга эга. Лойиҳа муаллифларининг фикрича, ноодатий сичқончани қувватлантирмасдан 50 соатгача ишлатиш мумкин. Зарядлаш учун USB порт мавжуд.
Янгилик ҳозирча 59 евро (тахминан 64 АҚШ доллари)га сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Perks" YouTube канали эгаси Метю Перкс сувда ишлайдиган ўзига хос компьютер ясаганди.