Ютубер сувда ишлайдиган компьютер ясади
Технология
−
05 Август 2023
3166"Perks" YouTube канали эгаси Метю Перкс ўзининг эстетик жиҳатдан ҳайратланарли ихтиролари билан шуҳрат қозонган. Унинг сўнгги маҳсулоти ҳам бундан мустасно эмас. У сувда ишлайдиган ўзига хос компьютер ясади. Бу ҳақда “Yankodesign” нашри хабар берди.
Сув остига жойлаштирилган қурилма компьютернинг ички системасини оптимал ҳароратда ушлаб туради. Бунда атрофдаги сув ускунани салқин сақлашга ёрдам беради. Бир соатлик синов натижаларига кўра, Intel Core i9 русумли компьютернинг ҳарорати 60 даражадан ошмади, RTX 4090 русумли компьютер эса 41 даражага қизиди, холос.
Бундай ихтирони яратиш қурилманинг гидроизоляция имкониятларини ҳисоблаш ва электр жиҳозларини сувга яқин жойда ишлатишни талаб қилди.
Шунингдек, сувнинг корпусга кирмаслиги ва минглаб долларлик компьютер ускуналарига зарар етмаслиги учун ҳамма нарса охирги томчигача сув ўтказмайдиган бўлишига эътибор қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Японияда Токио шаҳридаги вокзаллардан бирига саёҳатчилар ва япон тилида яхши сўзлаша олмайдиган аҳоли учун “ақлли” монитор ўрнатилди.
LiveБарчаси