Цукерберг Facebook’даги улушини қисқартирди. У акцияларини сотяпти 

Олам 2228
image

Facebook ижтимоий тармоғининг асосчиси Марк Цукерберг 2020 йил кузидан буён деярли ҳар бир иш кунида компаниянинг акцияларини сотмоқда, натижада унинг улуши 14 фоизгача камайган. Бу ҳақда “Forbes” хабар берган.  

Умуман олганда, Цукерберг 9,4 миллион дона акция сотган ва бунинг ортидан 2,8 миллиард доллар ишлаб топган. Миллиардер рафиқаси Присцилла Чан билан биргаликда асос солинган “Чан-Цукерберг ташаббуси” ташкилоти орқали тушган пулларнинг катта қисмини (90 фоиз) хайрия ишларига сарфлаган. Facebook асосчиси ўзи учун 200 миллион долларга яқин маблағни сақлаб қолган. 

2015 йилда Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан ўз бойликларининг 99 фоизини хайрия ишларига сарф қилишини эълон қилди ва бунинг учун “Чан-Цукерберг ташаббуси” ҳам ташкил этилди. 

Жуфтлик ўз режаларини 2016 йилдан амалга оширишни бошлади, хайрия тадбирларининг энг юқори чўққиси 2018 йилга тўғри келди, 2019 йилда эса жуфтлик танаффус қилди. 

Ҳозирда Цукербергнинг бойлиги 128 миллиард долларга баҳоланмоқда, унинг 98 фоизи Facebook’га тўғри келади. Бундан ташқари, миллиардер савдо акциялари ва кўчмас мулк портфели билан операциялар бўйича даромад олади, бу эса 200 миллион долларга баҳоланмоқда. 

Аввалроқ, Facebook асосчиси ва бош директори Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2020 йилда компания томонидан 23 миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфлангани ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3.1
t
×