Facebook Цукербергнинг хавфсизлиги учун қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди 

Олам

image

Facebook асосчиси ва бош директори Марк Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2020 йилда компания томонидан 23 миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфланган. Бу ҳақда "Fox News" тегишли ҳужжатларга асосланиб хабар берган.  

Хусусан, "Цукербергнинг яшаш жойларида ва саёҳат пайтида шахсий хавфсизлиги" учун 13,4 миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфланган, яна 10 миллион доллар компания асосчисининг оиласи хавфсизлигини таъминлаш учун ишлатилган. 

Facebook компаниясининг бош директори учун хавфсизлик харажатлари 2019 йилдагидан ошган, ўша йили унга тахминан 20,4 миллион доллар ажратилган. 

"2020 йилда харажатларнинг ўсиши асосан унинг шахсий саёҳати, COVID-19 пандемияси пайтида хавфсизлик протоколлари билан боғлиқ харажатлар, АҚШдаги сайловлар ва бошқа юқори хавфли даврларда ҳимоянинг кучайиши билан боғлиқ", дейилган компания ҳужжатларида.


Мақола муаллифи

Теглар

Цукерберг

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг