Маск ва Цукербергдан Гейтсгача. Юксак технология асосчилари АҚШда музокара ўтказди (видео)

Олам

image

Технология дунёсининг кўзга кўринган вакиллари Илон Маск, Сэм Олтмен, Марк Цукерберг, Сундар Пичаи ва бошқалар АҚШ сенаторлари билан сунъий интеллект(СИ)ни тартибга солиш бўйича музокаралар учун йиғилди. Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар берди. 

Европа аллақачон СИни тартибга солувчи қонунлар ишлаб чиққан бўлса-да, Қўшма Штатлар бу борада ортда қолмоқда. Аммо Оқ уй, Конгресс ва тартибга солувчи идоралар сўнгги ойларда ҳимоя чоралари устида бош қотиряпти. 

Ушбу йиғилиш ҳам Сенат раҳбари, Нью-Йорклик демократ Чак Шумер томонидан ташкил этилган технология бўйича Конгресс форумининг бир қисми бўлди.

Музокаралар кеча, 13 сентябрь куни АҚШнинг Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган. Унда технология гигантлари расмийлари билан сунъий интеллектнинг бугунги ва келажакдаги фаолиятига оид қоидалар муҳокама қилинди. Музокаралар давомида Илон Маск сунъий интеллектнинг цивилизацияга хавфи ҳақида огоҳлантирди. Google компаниясининг бош ижрочи директори Сундар Пичаи эса технологиянинг соғлиқ ва энергия муаммоларини ҳал қилишдаги имкониятларини ҳақида эслатган. Мета компанияси эгаси Марк Цукерберг ҳам сунъий интеллектнинг муҳимлигини таъкидлади.

Учрашувда, шунингдек, Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва компаниянинг яна бир вакили Сатья Наделла, Nvidia компаниясидан Женсен Хуанг ҳам иштирок этган. Бир хонада ўндан ортиқ технология соҳасининг мартабали вакиллари йиғилди. Бу эса камдам-кам кузатиладиган ҳодиса.

Пичаи музокараларни “самарали” деб атаган. Шунингдек, у ҳукумат инновацияларнинг мувозанатини сақлаши зарурлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск интервьюларидан бирида технология раҳбарларини сунъий интелект "цивилизация ҳалокатига" олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди. Кейинроқ “Hanson Robotics” компанияси томонидан яратилган одамсимон робот Sophia Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг конференциясида бир дақиқа сўзлади ва унга савол берган журналистга унга  яхши бўлишса, робот ҳам одамларга яхши муносабатда бўлишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат Оқ уй Конгресс сунъий интеллект Маск Цукерберг Гейтс Пичаи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг