Илон Маск янги компанияга асос солди
Технология
−
13 Июль 2023
8622Илон Маск 12 июль куни ChatGPT`га қарши тура оладиган, сунъий интелект (СИ)га асосланган янги компания ташкил этганини эълон қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Дастлаб Маск ChatGPT яратувчиси OpenAI`ни қўллаб-қувватлаган, бироқ кейинчалик у компанияни нохолис ёки беҳаё жавобларни тарқатадиган вирусли чатботдан ҳимоя чораларини киритганлиги учун танқид қилди ҳамда ChatGPT`га қарши турувчи янги компанияга асос солди.
хАI деб номланган компания веб-сайт ва ўнлаб ходимлардан иборат жамоани ўз ичига олади. Янги компания Маск томонидан бошқарилади ва Twitter, Tesla ва бошқа компаниялар билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.
"Биз TruthGPT деб аталадиган лойиҳани бошлаймиз. Унинг мақсади коинотни тушуниш. У ҳақиқатни излайдиган максимал сунъий интелект бўлади", деган эди Маск апрель ойида.
Интервьюларидан бирида Маск бошқа технология раҳбарларини "назоратдан ташқари" СИ пойгасида пауза қилишга чақирган. Янги компания эса унинг СИ "цивилизация ҳалокатига" олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги ушбу огоҳлантиришидан бир неча ой ўтиб ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маск ушбу компанияни апрель ойида АҚШнинг Невада штатида рўйхатдан ўтказган.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси