ЦСКА'га трансфер тақиқи қўйилди. Энди Файзуллаев бошқа клубга ўта олмайдими?

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Москванинг ЦСКА ва “Химки” клубларига 2026 йилнинг ёзига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

ЦСКА учун тақиқ 14 ноябрдан, “Химки” учун 15 ноябрдан амал қилади. Ҳар икки клуб ҳам кейинги учта трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

Маълум бўлишича, ЦСКА Нидерландиянинг “Херенвен” клубига 2020 йил нигериялик Чидера Эджуке трансферидан қолган 3 млн евро маблағни санкциялар сабаб ўтказа олмаган ва FIFA "армиячилар"га санкция жорий этган. 

Бу трансфер тақиқи Москва клубининг ўзбекистонлик футболчиси Аббосбек Файзуллаевни ҳам Европанинг бошқа клубига кўчиб ўтишига таъсир қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаевга Испания чемпионати клуби қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқаро футбол федерацияси Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг