Файзуллаевга Испания клуби қизиқиш билдирмоқда
Спорт
−
04 Декабрь
9940Москванинг ЦСКА клубида тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаевни Испаниянинг “Реал Сосьедад” жамоаси ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “Metaratings” хабар берди.
Манбага кўра, басклар тез орада шартномани имзолаш устида иш бошлашлари мумкин. Шунингдек, Франциянинг “Монако” клуби ҳам 21 ёшли ярим ҳимоячининг хизматларига бефарқ эмас.
Франция клуби Файзуллаев трансфери учун 15 миллион евро сарфламоқчи.
“Иккала клубдан ҳам таклиф бўлаётгани рост, чунки монаколиклар ҳам, басклар ҳам бор эътиборини истиқболли ва ёш футболчиларга қаратган Агар танлов имконияти футболчининг ўзига қўйиб берилса, Файзуллаев катта эҳтимол билан Ла Лигага йўл олади, Испанияда ярим ҳимоячи ўз техникасини ва бор маҳоратини кўрсатиши мумкин”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Файзуллаев жорий мавсум “армиячилар” сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали томонидан 6 миллион еврога баҳоланаётган Файзуллаевнинг ЦСКА билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзда ўз ниҳоясига етади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик бошқа бир футболчи Абдуқодир Ҳусановга ҳам Испания клубидан қизиқиш бўлаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси