Ҳусановга Испания гранди ҳам қизиқиш билдирмоқда
Спорт
−
03 Декабрь
16482“Ланс” клубининг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Моҳамед Тубаш-Тер ўз саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Мадриднинг “Атлетико” клуби Ҳусанов хизматларига бефарқ эмас. Англиянинг бир қатор клублари кураш олиб бораётган Ҳусанов учун курашга Мадрид клуби ҳам қўшилган.
Шунингдек, 20 ёшли футболчига Англиянинг 7 та клуби, жумладан “Арсенал”,“Челси”,“Ньюкасл” ва “Тоттенхэм” каби клублар қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клубларидан ташқари Франция гранди ҳисобланмиш ПСЖ ҳам Ҳусанов трансфери устида иш олиб бормоқда. Шахсан клуб спорт директори Луиш Кампуш ўзбекистонлик ҳимоячини Париж клубида кўрмоқчи ва унинг ПСЖга ўтиши учун иш олиб боряпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тоттенхэм” ва “Ньюкасл” Ҳусанов трансфери учун иш олиб бораётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь