“Цинепар” ҳақидаги ёлғон хабарни тарқатганларга нисбатан жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухоро вилоятида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этганди. Ҳозирда ёлғон ахборот тарқатилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти прокуратураси маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу маълумот “Bukhara News” ахборот ресурси томонидан ижтимоий тармоқларга сиздирилган. 

Маьлум қилинишича, аҳоли орасида ваҳима уйғотишга қаратилган маълумотлар тарқатилгани учун Жиноят Кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг  12-1- моддасида ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан, блогерларга ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириш мажбурияти юклатилган”, дейилади хабарда.

Қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш вилоят Ички ишлар бошқармасига юклатилган. Тергов жараёни тўғрисида қўшимча ахборот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят иши “Цинепар”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг