Бухорода “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этдими? ССВ “тилга кирди”

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида бир куннинг ўзида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий изоҳ берди.

Қайд этилишича, бу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасаларида даволанган болаларда ушбу препаратни қабул қилиш туфайли ҳеч қандай ўлим ҳолати кузатилмаган.

“Шунга қарамай, вазирлик юртдошларимизга ҳар қандай дори воситасидан шифокор кўрсатмасисиз ва ўзбошимчалик билан фойдаланмаслик зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2022 йилнинг 22 декабрдаги буйруғи билан “Док-1 Макс” дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш белгиланган эди.

Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” сиропидан Ўзбекистонда 20 нафар бола вафот этди. “Док-1 Макс” таркибида меъёрдан 300 баравар ортиқ заҳарли модда борлиги аниқланди. 2023 йилнинг 11 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё аҳолисини “Док-1 Макс” ва “Амбронол” сиропларидан сақланишга чақирди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан дори воситасини Ўзбекистонга олиб кирган “Quramax medikal” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. 13 январь куни “QURAMAX MEDIKAL” МЧЖга нисбатан очилган жиноят иши бўйича суд бўлиб ўтди ва унинг лицензияни бекор қилинди.

Маълумот ўрнида, “Синепар” сиропи Ўзбекистонда 20 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” муаллифи – Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро “Синепар”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made