Транспорт вазири лавозимига янги номзод маъқулланди. Аввалги вазир августда ишдан кетганди
Local
−
22 February 2021 8666 1 minute
Бугун, 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Транспорт вазири лавозимига Илхом Маҳкамов номзодини кўриб чиқдилар.
Халқ вакиллари томонидан Илхом Маҳкамов номзоди маъқулланди.
Илҳом Маҳкамов ўтган йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди. Шу кунга қадар у Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
Собиқ Транспорт вазири Элёр Ғаниев 2020 йил 5 августда Ўзбекистон Президентининг фармони билан лавозимидан озод қилинган.
Live
All