Расман: Ғаниев 5 август куни Президент фармони билан лавозимидан озод этилган
Жамият
−
08 Август 2020
39025Аввалроқ, бугунгача Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири лавозимида ишлаб келаётган Элёр Ғаниев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Элёр Ғаниев жорий йилнинг 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фармонга кўра лавозимидан озод этилган. Фармон суратини блогер Хушнудбек Худойбердиев шахсий телеграм каналида тарқатди.
Фармонда Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан ушбу лавозимдан озод этилаётгани айтилган. Бироқ, Ғаниев айни вақтда қайси лавозимга ўтказилгани аниқ эмас.
Маълумот ўрнида, Элёр Ғаниев 2012-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, 2017 йил ноябридан президент девонида сектор бошлиғи, 2018 йил августидан Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлган, 2019 йилнинг январидан 2020 йилнинг январигача Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь