Элёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан озод қилинди
Жамият
−
07 Август 2020
19911Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Президентнинг тегишли фармони жорий йилнинг 5 август куни имзоланган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Элёр Ғаниевнинг қайси ишга ўтгани ва унинг ўрнига ким тайинлангани ҳозирча номаълум.
Ғаниев 2019 йил йил охирида ўтказилган парламент сайловларидан кейин янги Ҳукумат шакллантирилганда Очилбой Раматов ўрнига Транспорт вазири этиб тайинланганди.
Элёр Ғаниев 2012-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, 2017 йил ноябридан президент девонида сектор бошлиғи, 2018 йил августидан Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлган, 2019 йилнинг январидан 2020 йилнинг январигача Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15