Транспорт соҳасидаги 6 нафар раҳбар ишдан бўшатилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини кўриб чиқиш тўғрисида” қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қарорга мувофиқ, транспорт соҳасидаги ишлар етарли даражада ташкил қилинмаганлиги ва мутасадди раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида:

Илҳом Рустамович Маҳкамов Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;

Даврон Тўлқунович Деҳқонов Транспорт вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;

Абдураҳмон Абдуллаевич Абдувалиев Транспорт вазирининг ўринбосари – Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилиб, вазирнинг ўринбосари - Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб;

Толиб Эгамбердиевич Ўлжаев Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори лавозимидан озод этилиб, ушбу агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб;

Дониёр Бахтиёрович Аҳмедов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилиб, мазкур инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб;

Фахриддин Муҳиддинович Солиҳов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилиб, мазкур инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ҳаво йўллари Транспорт вазирлиги

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг