Трампнинг одами Путин билан учрашади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф шу ҳафта Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага ташриф буюради. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

“Унинг сафари Украина расмийлари ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳамда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Уолтц ўртасида Саудия Арабистонида ўтказиладиган учрашувларга мос равишда бўлади”, дея ёзади нашр.

“Reuters” ҳам АҚШ Президентининг махсус элчиси Стивен Уиткоффнинг Москвага ташрифи ҳақида хабар берган. Агентлик манбаларига кўра, Уиткофф январь ойида Владимир Путин билан учрашган ва шундан сўнг, наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятга алоқадорликда 14 йилга ҳукм қилинган америкалик Марк Фогель билан бирга АҚШга қайтган.

“Walla News” ва “Axios” нашри Уиткоффнинг бу ҳафта Абу-Даби ва Доҳага ташриф буюриш режалари асосида, 13 март куни Путин билан учрашув ўтказиши мумкинлигини ёзган.

Россия ва АҚШ расмийлари Уиткоффнинг Москвага ташрифига оид ҳеч қандай маълумот бермаган. Нашрларнинг бу маълумоти расман тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Украина ва АҚШ делегациялари ўртасида бўлиб ўтаётган музокараларнинг биринчи босқичи ўз ниҳоясига етгани ҳақида хабар берилганди. Биринчи раунднинг ўзи уч соатдан кўпроқ давом этган, сўнгра қисқа танаффус эълон қилинган. Бир неча дақиқадан сўнг музокаралар яна давом эттирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин ташриф Стивен Уиткофф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг