Трампнинг одами Киевда илк учрашувларини ўтказди

Олам

image
Европа Украина-Россия тинчлик музокараларида қатнашмайди – Келлогг north_east

Европа Украина-Россия тинчлик музокараларида қатнашмайди – Келлогг

Киевга ташриф билан борган АҚШ Президентининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлогг Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Александр Сирский билан учрашди. Бу ҳақда кеча, 19 февраль куни кечқурун Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг видеомурожаатида маълум қилди.

Унга кўра, Келлогг разведка идоралари, махсус хизматлар раҳбарлари, шунингдек, Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак билан музокаралар ўтказган.

“Биз учун Кит Келлогг фронтда содир бўлаётган воқеалар, шу йиллар давомида ўзгармаган миллатимизнинг мустаҳкамлиги ва руҳи ҳақида тўлиқ маълумот олиши муҳим... Ҳарбий қўмондонлар ва жойдаги қўмондонларнинг жанг майдонидаги вазият ҳақида брифинглари муҳим бўлади”, деб ёзди Ермак Telegram-каналида.

Зеленскийнинг ўзи Кит Келлогни бугун, 20 февраль куни қабул қилмоқчи.

“Учрашув ва умуман, Америка билан ҳамкорлик конструктив ўтгани биз учун жуда муҳим. Америка ва Европа билан биргаликда дунё хавфсизроқ бўлиши мумкин ва бу бизнинг мақсадимиз”, деди Украина раҳбари.

Кит Келлог Киевга 19 февраль куни эрталаб етиб борди. “Суспільне” телеканали журналистларига берган изоҳида у ўзининг ташрифи “яхши потенциал музокаралар ўтказиш учун имконият” эканини айтди.

Келлогг Дональд Трампнинг кўп марта айтган сўзларини такрорлади: 

“Агар Трамп президент бўлганида уруш бошланмасди”.

Келлоггнинг ташрифи 21 февралгача давом этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Ермак 14 февраль куни Мюнхен хавфсизлик конференциясида Трампнинг махсус вакили билан учрашган эди. Уларнинг суҳбатининг асосий мавзуси “барқарор тинчликка эришиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш” бўлди. Суҳбат чоғида Ермак Келлоггга Путин “ҳеч қачон қоидалар билан ўйнамаслигини” айтди ва уни “ўзини алдаб қўймасликка” чақирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Украина Кит Келлогг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг