Трампнинг импичменти Сенатга юборилди
Олам
−
16 Январь 2020
4418АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси Президент Дональд Трамп импичментини Сенатга юбориш учун овоз берди. Бу якунда Трамп ўз лавозимини сақлаб қолиши ёки уни тарк этишини ҳал қилувчи жараёнга старт бериш дегани. Эшитувлар келаси ҳафта бошланиши кутиляпти.
Айблов ишини Сенатга бериш Трампга импичмент эълон қилинганидан деярли бир ой ўтиб амалга оширилди.
АҚШ Президентига турли айбловларнинг эълон қилиниши, давлат раҳбарининг лавозимини тарк этишини англатмайди. Бу масалада Сенат якуний сўзни айтади.
Кеча, 15 январь куни ўтган овоз бериш натижалари кутилганидек бўлди. Импичментни Сенатга юборишга демократларнинг биргина аъзоси ва республикачиларнинг барчаси қарши бўлди. Жараён 228 та рози ва 193 та қарши овоз билан якунланди.
Овоз бериш бошлангунча, Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Сенатда айбловчи томонни яъни, қуйи палатани намойиш қилувчи "менежерлар"ни тайинлади.
Вакиллар палатаси гуруҳини Конгресснинг разведка қўмитаси раҳбари Адам Шифф бошқарадиган бўлди. Гуруҳга юридик қўмита раҳбари Жеррольд Надлер, парламентариялар Зои Лофгрен, Хаким Жеффрис, Вэл Демингс, Жейсон Кроу ва Сильвия Гарсиа кирди.
Маълумот учун, Дональд Трамп мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва Конгресс ишига қаршилик кўрсатишда айбланяпти.
LiveБарчаси