Трампнинг импичменти кечиктириляпти. Оқ уй босим ўтказди
Олам
−
16 Октябрь 2019
3282АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси демократлар мамлакат Президенти Дональд Трампнинг импичменти жараёнини бошлаш учун овоз беришни ортга қолдиряпти. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.
Пелосининг сўзларига кўра, қонунчиликда овоз беришни дарҳол ўтказиш кераклиги ҳақида талаб йўқ, шу сабабдан у кечиктирилади. Бундай қарор республикачилар ва ОҚ йуй томондан босимнинг ортиб бориши сабабли қабул қилинди. Спикер бу масала демократлар учун ўта муҳимлиги таъкидлаб, аниқ далил топишга ҳаракат қилишаётганини билдирди.
9 октябрь куни Пелоси Оқ уй Трампнинг импичменти жараёнида иштирок этишдан бош тортишини суриштирувга тўсиқ бўлиш ва демократияга хиёнат, деб баҳолаганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси 25 сентябрь куни Президент Дональд Трампнинг импичменти жараёнини бошлади. Бунга Трампнинг Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбати асос бўлди. Трамп мулоқот вақтида Зеленскийга босим ўтказиб, Жо Байденнинг ўғлига нисбатан коррупция айблови билан жиноят иши очишни сўрагани иддао қилинди. Айни вақтда Байден 2020 йилдаги сайловда Трамп учун асосий рақобатчи ҳисобланади.
LiveБарчаси