АҚШда Трампнинг “думини тугиш” учун ҳаракат бошланди

Олам

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Президент Дональд Трампнинг импичменти жараёнини бошлаяпти. Бу ҳақда палата спикери Нэнси Пелоси маълум қилди.

“Бугун мен Вакиллар палатаси импичмент жараёни доирасида расмий суриштирув бошлаганини эълон қиламан. Бизнинг олти қўмитага шахсий суриштирувларини бошлаш ҳақида кўрсатма бераман. Президент жавобгарликка тортилиши керак, ҳеч ким қонундан устун эмас. Президентнинг бугунгача қилган ҳаракатлари Конституцияни қўпол тарзда бузишдир”, деган Пэлоси.

Пелоси АҚШ давлатчилигида муҳимлиги жиҳатидан учинчи даражали лавозим эгаси ҳисобланади. 

Пелоси Трампнинг импичментига унинг Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбатини асос деб ҳисобламоқда. Таъкидланишича, Трамп ўша суҳбат вақтида Зеленскийдан АҚШ президенти лавозимига номзод Жо Байденнинг ўғли Хантер Байденга қарши тергов бошлашни талаб қилган.

“Трампнинг Президент сифатидаги хатти-ҳаракати лавозимга киришаётганда берган қасамёдини бузаётганини ошкор қилади ҳамда миллий хавфсизлик ва сайловларимиз бирлигига путур етказади”, деб таъкидлади депутат.

Маълумот учун, АҚШ давлатчилиги тарихида Вакиллар палатаси уч Президентга импичмент эълон қилган. Булар: Эндрю Жонсон, Билл Клинтон ва Ричард Никсон. Эндрю Жонсон ва Билл Клинтон ишида Сенат уларни оқлаган ва айблов бекор қилинган.

Ричард Никсонга нисбатан Уоттергейт иши сабабли импичмент эълон қилинган. Никсон Сенат бу масалани кўриб чиқишидан аввал ўзи истеъфога чиққан. Кейинроқ АҚШнинг 38-Президенти Жеральд Форд Никсонни оқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп импичмент

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг