Трампни ўқдан ҳимоя қилган ходим Махфий хизмат директори этиб тайинланди

Олам

image

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп 2024 йил июль ойида ўзига уйиштирилган суиқасдда ўқдан тўсган шахсий хавфсизлик ходими Шон Карранни АҚШ Махфий хизмати директори лавозимига тайинлади. Бу ҳақда "Fox News" хабар берди. 

“Шон – буюк ватандош. У бу аҳмоқгарчиликларни тугатади. Ҳеч ким бу лавозимга ундан яхшироқ мос келмайди”, деб ёзган кичик Трамп ўзининг Х'даги саҳифасида.

Маълумотларга кўра, Карран 20 йилдан ортиқ вақт давомида Махфий хизмат ходими бўлган ва Трампнинг сайловолди кампанияси давомида уни ҳимоя қилган 85 нафар агентдан иборат гуруҳни бошқарган. У Трампнинг энг яқин доирасига киради ва унинг биринчи президентлик муддатидан бошлаб ёнида турган. 2024 йил июль ойида Пенсильваниядаги суиқасд вақтида Карран Трампни ўқдан ҳимоя қилган. Баъзи таҳлилчиларга кўра, бу унинг лавозимга тайинланишида ҳал қилувчи омил бўлган.

Республикачилар Карранни қаҳрамон деб атаб, янгиликни ҳайрат билан қабул қилган бўлса,  демократлар уни бошқарув тажрибасининг етишмаслиги учун танқид қилмоқда. АҚШ Махфий хизмати 3500 дан ортиқ ходимдан иборат ва демократлар Карран бундай вазифани бажара олишига шубҳа қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Жаред Айзекманни Қўшма Штатлар Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA)га раҳбарлик қилишга таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Шон Карран

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг