Трамп ва Байден. Икки томон тарафдорлари тўқнашди (фоторепортаж)
World
−
16 November 2020 9071 2 minutes
Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Вашингтонда минглаб кишилар "Трамп учун марш" шиори остида акцияларга чиқишди.
Манбага кўра, улар ҳам худди АҚШнинг амалдаги Президент Дональд Трамп каби сайловлар натижаларидан норози. Шунингдек, намойишчилар кейинги Президент демократлар вакили Жо Байден бўлишини исташмайди.

Намойишчилар шаҳар марказидан юриб ўтиб, АҚШ Олий суди биносигача боришган ва "овозларни ўғирлаш"ни ҳамда "сайловлардаги фирибгарликлар"ни бас қилишни талаб қилишган.

Ҳозирда Америка судлари республикачилар штабининг даъволарини қайтармоқда, бу эса Жо Байденга қарши чиқувчиларнинг имкониятларини деярли йўққа чиқармоқда.
Бу вақтда сайланган президент жамоаси ҳокимиятни ўтказиш жараёнини бошлашни талаб қилиб, ҳукуматни шакллантиришни давом эттирмоқда.

Таъкидланганидек, 14 ноябрь куни Трампнинг мухолифлари ҳам кўчаларга чиқишган. Натижада томонлар ўртасида тўқнашувлар келиб чиққан, улар бир-бирларига бутилкалар улоқтириб, муштлашишган. Икки томондан ҳам жабрланувчилар бор, полиция камида 20 кишини ҳибсга олган.
Аввалроқ, Трамп Байденнинг муваффақияти "сирларини" айтиб ўтганди.

Маълумот учун, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига демократ Жо Байден ва амалдаги Президент, республикачи Дональд Трамп даъвогарлик қилди.


7 ноябрь куни Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари ABC News, CNN, AP ва NBC сайловларда демократ Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган.



Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August