Нью-Йоркда намойишчилар орасига машина бостириб кирди

Олам

image

Кеча, 11 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк штатида намойишчилар гуруҳи орасига машина бостириб кирган. Бу ҳақда "The New York Times" хабар бермоқда. 

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 16:00 дан кейин Манхэттен ҳудудида содир бўлган. 

Манбага кўра, автомобиль намойишчиларни итариб, кескин олдинга қараб юрган ва кейин чорраҳадан ўтиб, пиёдаларни, шу жумладан велосипед ҳайдаётганларни ҳам йиқитган. 

Ҳодиса натижасида етти киши жароҳат олган, уларнинг баъзилари шифохонага ётқизилган. Автотранспорт воситасини аёл киши бошқарган. У воқеа содир бўлган жойни тарк этишга уринмаган ва полиция ходимларини кутган.

Маълумотларга кўра, намойишлар Нью-Жерсидаги қамоқхоналардан биридаги оч маҳбусларни ҳимоя қилиш мақсадида уюштирилган. Намойишда 40-50 киши иштирок этган. Ҳозирда одамларга урилган автомобиль ҳайдовчиси ҳибсга олинган ва сўроқ қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ НАМОЙИШЛАР

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг