Трамп танлаган вице-президентликка номзоднинг самолёти фавқулодда қўнди

Олам

image

Республикачилар партиясидан АҚШ вице-президентлигига номзод Жеймс Дэвид Вэнснинг самолёти авариявий қўнишни амалга оширган. Бу ҳақда “USA Today ” нашри хабар берди.

Кампания матбуот котиби Тейлор Ван Киркнинг баёнотига кўра, Boeing 737 самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай эшик билан боғлиқ муаммо сабаб Милуоки Митчелл халқаро аэропортига қайтиб келган. Муаммо бартараф этилгач, самолёт ўзининг дастлабки йўли бўйлаб Огайо штатидаги Цинциннати шаҳрига жўнаб кетган.

"Учувчи бизга эшик муҳрида носозлик борлигини айтди", дейди компания матбуот котиби.

Маълумот учун, Жеймс Дэвид Вэнс ҳизматида бўлган Boeing 737 самолёти 22 йил аввал фойдаланишга топширилган бўлиб, Трамп ва Вэнс кампаниялари ундан  йирик тадбирларга учиш учун фойдаланади.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти ва республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг самолёти техник носозлик туфайли Монтанадаги Биллингс шаҳри аэропортига қўнишга йўналтирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

вице-президент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг