Трампнинг самолёти носозлик туфайли бошқа аэропортга қўнди
Олам
−
10 Август
2728АҚШнинг собиқ президенти ва республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг самолёти техник носозлик туфайли Монтанадаги Биллингс шаҳри аэропортига қўнишга йўналтирилди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.
Айтилишича, Трамп Биллингсга қўнишни режалаштирганми ёки йўқми, бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ, самолётни фавқулодда қўндиришга техник носозлик мажбур қилган. Носозлик хавфсизлик муаммолари билан боғлиқ эмас.
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайлови жорий йилнинг 5 ноябрида бўлиб ўтади. Трамп расмий равишда республикачилар партиясидан давлат раҳбари лавозимига номзод қилиб кўрсатилган. Сайловда Трампнинг асосий рақиби сифатида демократлар партиясидан амалдаги вице-президент Камола Ҳаррис иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлигига номзодлар Камола Ҳаррис ва Дональд Трамп жорий йилнинг 10 сентябрида теледебатда учрашиши ҳақида хабар берилганди.
Зебо Туробжонова