Трамп ва Ҳаррис теледебатда баҳслашади
Олам
−
09 Август
2826АҚШ президентлигига номзодлар Камола Ҳаррис ва Дональд Трамп 10 сентябрь куни теледебатда учрашади. Бу ҳақда 8 август куни дебатга мезбонлик қиладиган ABC телеканали маълум қилди.
“Вице-президент Ҳаррис ва собиқ президент Трамп иштирок этишларини тасдиқлашди”, дейилади телеканалнинг Х ижтимоий тармоғидаги постида.
Демократик номзод Ҳаррис ижтимоий тармоқларда 10 сентябрь кунги дебатда иштирок этишини тасдиқлади.
Кеча, 8 август куни эрталаб АҚШнинг Флорида штатидаги Мар-а-Лаго мулкида бўлиб ўтган матбуот анжуманида республикачи номзод Трамп сентябрь ойида “Fox News”, ABC ва NBC телеканалларида 4, 10 ва 25 сентябрь кунлари учта теледуел ўтказишни таклиф қилди. Трампнинг сўзларига кўра, бу саналар аллақачон телекомпаниялар билан келишиб олинган, бироқ вице-президент Ҳаррис жамоаси ўз иштирокини ҳали тасдиқлагани йўқ.
“Fox News” ва NBC унинг сўзларига изоҳ бермади. Ўз навбатида, ABC телекомпанияси жума куни кечқурун Х ижтимоий тармоғида Ҳаррис жамоасининг расмий вакилига таяниб, Трамп томонидан 4 сентябрда таклиф қилинган дебатда қатнашмаслигини маълум қилди.
Трамп, шунингдек, вице-президентликка номзодлар Дэвид Вэнс ва Тим Уолз ўртасида мумкин бўлган санани кўрсатмаган ҳолда дебат ўтказиш режаларини маълум қилди.
Сўнгги кунларда Трамп ва Ҳаррис жамоаси ўртасидаги теледебатлар бўйича оммавий баҳслар бўлиб ўтди.
Жо Байден президентлик пойгасидан чиқиб кетишидан олдин, иккинчи теледебат 10 сентябрь куни ABC телеканалида режалаштирилган эди. Бироқ Трамп ўша куни президентликка янги номзод Харрисга қарши гапиришдан бош тортди ва ўрнига 4-сентябрь куни ўнг қанот “Fox News” телеканалида ўзига маъқул келган дебат ўтказишни таклиф қилди.
Ҳарриснинг сайловолди кампанияси Трампни “қўрққанликда” ва мунозарадан “узоқлашишни” хоҳлаётганликда айблади.
Энди Трампнинг янги таклифида 10 сентябрь санаси ҳам, у илгари айтиб ўтган муқобил 4 сентябрь санаси ҳам, шунингдек, 25 сентябрь ҳам мавжуд.
LiveБарчаси