Трамп Сенатдаги республикачиларни сайлов натижаларига қарши курашга ундайди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Республикачилар партиясидан бўлган сенаторлар Президентлик учун курашни давом эттиришлари ва сайлов натижаларига қарши чиқишлари керак. Бу ҳақда амалдаги Президент Дональд Трамп ўзининг Twitter саҳифасида айтиб ўтди.

“Республикачилар сенаторлари кучайиб, Президентлик учун курашиш вақти келди, агар демократлар ҳақиқатан ҳам ғалаба қозонишган бўлса“, деб ёзди Трамп.

Унинг таъкидлашича, 3 ноябрдаги сайловларнинг сохталаштирилганлиги ҳақидаги далилларни рад этиб бўлмайди. Трамп бунга қайта овоз бериш, вафот этган америкаликларнинг ҳам овозларини ҳисоблаш ва почта орқали юборилган бюллетенлардаги сохта имзоларни мисол қилиб келтирган.

“Судлар – ёмон. FQB ва адолат тизими ўз вазифаларини уддалай олмадилар. АҚШ сайлов тизими учинчи дунё мамлакатлари тизимига ўхшайди”, дея қўшимча қилган амалдаги Президент. 

АҚШда Президент сайлови жорий йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Унда ғолибликни Демократлар партиясидан номзод Жо Байден қўлга киритди. Ҳисоб-китобларга кўра, у 306 та сайловчилар овозини, Трамп эса 232 та овоз олган. Ғолиб бўлиш учун 270 овоз етарли эди.

Кейинчалик Жо Байденнинг расман АҚШ Президенти этиб сайлангани хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг