Трамп сайловларда енгилиши мумкинлигини биринчи марта тан олди

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп биринчи марта сайловлардан кейин тузиладиган янги Америка маъмуриятига раҳбарлик қилмаслиги мумкинлигини очиқ эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уйнинг Twitter саҳифасида маълум қилинган. 

"Кейинги маъмурият қандай бўлишини ким билади? Афтидан, буни вақт кўрсатади", деган Трамп. 

Оқ уйнинг амалдаги раҳбари, шунингдек, унинг маъмурияти коронавирус туфайли карантинга олинмаслигига ишонтирган. Чунки унинг маъмуриятида коронавирусга чалинганлар аниқланган.

Аввалроқ, Трампнинг бир неча маслаҳатчилари, у барча овозлар натижаси эълон қилингандан кейин ҳам президентлик сайловларидаги мағлубиятини тан олмайди, деб ҳисоблаётгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига демократ Жо Байден ва амалдаги Президент, республикачи Дональд Трамп даъвогарлик қилди.

7 ноябрь куни Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари сайловларда демократ Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган. Кўплаб давлатлар ҳам Байденни ғалабаси билан табриклаб улгурди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп сайлов

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг