Трамп Россияга таҳдид қилди
Олам
−
07 Март 27342 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп давом этаётган ҳужумлар туфайли Россияга қарши санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда у бугун, 7 март куни ўзининг Truth Social'даги саҳифасида ёзди.
Дональд Трамп Россияга санкция тўғрисидаги хабар йўллади. Унга кўра, ҳар икки томон тезда музокара столига ўтириши керак.
“Россиянинг Украинага ҳужумларини давом эттираётганидан келиб чиқиб, мен сулҳ бўйича якуний келишувга эришилгунга қадар Россияга нисбатан кенг қамровли банк санкциялари ва тарифларини қўллашни кўриб чиқяпман”, деди Трамп.
АҚШ Президенти икки томонни имкон қадар тезроқ тинчлик музокараларини бошлашга чақириб, ўз хабарини қуйидаги сўзлар билан якунлади:
“Менинг Россия ва Украинага чақирувим: кеч бўлмасдан ҳозироқ музокаралар столига ўтиринг”, деб ёзди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Молия вазири Скотт Бессент Россияга нисбатан санкциялар режими ҳам юмшатилиши, ҳам кучайтирилиши эҳтимолини истисно этмаслигини айтганди. Ўтган ой охирида АҚШ Президенти Дональд Трамп Қримнинг аннексия қилиниши ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХРни тан олгани учун Россияга қарши жорий этилган санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Март ойи бошида эса “Reuters” агентлиги исми ошкор этилмаган америкалик амалдор ҳамда вазиятдан хабардор манбага таяниб, Трамп маъмурияти Россияга нисбатан санкцион босимни юмшатиш бўйича режа ишлаб чиқаётганини, бу икки томонлама муносабатларни тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида амалга оширилаётганини хабар қилди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь