Трамп Роналду ва Месси билан ўрин алмашишни исташини айтди (видео)
Спорт
−
20 июл 5716 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп футбол юлдузлари Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг ҳаётига ҳавас қилишини айтиб, улар билан қисқа муддатга бўлса ҳам ўрин алмашишни исташини билдирди. Бу ҳақида Трамп “Fox news” нашрига берган интервьюсида сўз очди.
“Яқинда Месси билан учрашдим, Криштиануни эса анчадан бери танийман. Уларнинг ҳаёти жуда яхши. Ҳатто меникидан ҳам анча осонроқ. Ростини айтсам, улар билан ўрин алмашган бўлардим. Ҳеч бўлмаганда бир ойга бўлса ҳам”, дейди Трамп.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтди. Финал баҳси Нью-Жерсидаги “МетЛайф” стадионида ўтказилди. Унда Испания Аргентинани қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионига айланди.
Трамп финал учрашувини стадиондан кузатди ва ўйиндан кейин FIFA президенти Жанни Инфантино билан бирга тақдирлаш маросимида иштирок этди ва Испания футболчиларига олтин медаллар ва Жаҳон чемпионати кубогини топширди.
Live
Барчаси