Трамп Путиннинг таклифини рад этди
Олам
−
18 Июнь
21042Бугун, 18 июнь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Президенти Владимир Путиннинг Эрон ва Исроил ўртасидаги можарони ҳал қилишда воситачи бўлиш таклифига рад жавобини берди. Бу ҳақда у журналистлар билан учрашувда маълум қилди.
“Аслида у воситачилик қилишга ёрдам беришни таклиф қилди. Менга яхшилик қилинг ва воситачи бўлинг. Келинг, аввало Россия билан шуғулланамиз, хўпми? Буни кейинроқ қила оласиз дедим”, дейди Трамп журналистларга.
Шу билан бирга, Америка раҳбари Путин билан “кеча” гаплашганини айтди. Аммо Путин ва Трамп ўртасидаги сўнгги маълум бўлган суҳбат 14 июнь куни бўлиб ўтган. Улар “Яқин Шарқдаги вазиятнинг хавфли кескинлашуви”ни муҳокама қилганди. Унга кўра, Трамп вазиятни “жуда хавотирли” деб атаган, Путин эса Россия икки давлат ўртасида воситачи сифатида ҳаракат қилишга тайёрлигини маълум қилганди. Россия ва АҚШ раҳбарларининг телефон суҳбати 50 дақиқа давом этганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Reuters” Трамп Путинни кўндириш учун Лукашенкодан фойдаланмоқчилигини ёзганди. Нашрга кўра, Трамп маъмуриятининг юқори мартабали расмийларидан бири яқин кунларда Беларусга боришни ва Александр Лукашенко билан учрашишни режалаштирмоқда.
LiveБарчаси