Трамп президентлик маоши ва пенсиясидан воз кечмоқчи

Олам

image

АҚШ президентлик сайловларида ғолиб бўлган Дональд Трамп иккинчи президентлик даврида давлат раҳбарига тегишли бўлган барча моддий манфаатлардан воз кечиш ниятида. Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Қайд этилишича, у интервью давомида йилига 400 минг доллар бўлган президентлик маошини олмаслигини ва умрбод нафақасидан ҳам воз кечишини айтган.

“Мен бир сент ҳам қабул қилмайман. Бу менинг давлат харажатларини камайтиришга қўшган ҳиссамдир”, деган Трамп.

NBC телеканалига берган интервьюсида Трамп ўз иши учун маош олмайдиган биринчи АҚШ президенти бўлиши мумкинлигини айтган.

Маълумот учун, биринчи муддатида Трамп президентлик маошидан воз кечиб, маблағларни хайрия ва турли дастурларга, жумладан, миллий боғларни муҳофаза қилишга йўналтирган эди. У маош олмасдан туриб ҳам АҚШнинг энг бой одамларидан бири саналади. “Forbes" маълумотларига кўра, унинг бойлиги 2,3 миллиард долларга баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tesla, SpaceX ва Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск Дональд Трампнинг Оқ уйга қайтишига ёрдам бериш учун қарийб 260 миллион доллар сарфлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ маош Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг