Трамп оиласи оғир жудоликка учради

Олам 34571
image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг укаси Роберт 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда АҚШ раҳбари ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

“Чуқур қайғу билан шуни маълум қиламанки, бугун менинг ажойиб укам Роберт оламдан ўтди. У шунчаки укам эмасди, у энг яхши дўстим ҳам эди. Биз уни жудаям соғинамиз, аммо яна учрашамиз”, деган Трамп.

Роберт Трамп Нью-Йоркда оғир аҳволда шифохонага ётқизилганди. Президент жума куни уни кўргани борган. Роберт Трамп ОАВда илк бор июнда, жияни Мэри Трампни Дональд Трамп ҳақида китобини чоп этишдан қайтаришга уринганда кўрина бошлаганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1708
Рейтинг: 3
t
×