Трамп Нетаньяху билан гаплашди

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Дональд Трамп билан телефон орқали “ҳис-туйғуга бой” ва илиқ суҳбат ўтказди. Бу ҳақида “The Times of Israel” нашри хабар берди.

Исроил Бош вазири канцеляриясининг маълум қилишича, суҳбат давомида Нетаньяху Трампни Исроил парламенти – Кнессетда нутқ сўзлашга таклиф қилган.

“Улар жуда ҳиссиётли ва илиқ суҳбат ўтказди, бир-бирларини тарихий ютуқ – барча гаровдагиларни озод этиш бўйича келишув имзоланганлиги билан табриклади”, дейилади хабарда. 

Нетаньяху Трампга кўрсатган ёрдами ва глобал етакчилиги учун миннатдорлик билдирган, Трамп эса Нетаньяхунинг қатъий сиёсати ва кўрган чоралари учун уни мақтаган.

Алоҳида баёнотида Нетаньяху ҲАМАС билан тузилган келишувни “дипломатик муваффақият ва Исроилнинг миллий ахлоқий ғалабаси” деб атаган ва энди барча гаровдагилар қайтарилишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида тинчлик режасининг биринчи босқичи доирасида келишув имзолангани ҳақида хабар берганди. Келишувга кўра, ҲАМАС барча гаровдагиларни озод этишга мажбур, Исроил эса ўз қўшинларини келишилган чизиққача олиб чиқади – бу узоқ муддатли ва барқарор тинчликка биринчи қадам сифатида кўрилмоқда.

Мазкур тинчлик режаси Трамп томонидан Нетаньяхуга сентябрь охирида тақдим этилган бўлиб, ҳужжат нусхаси ОАВга сиздирилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп ҲАМАС Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг