Трамп коронавируснинг иккинчи тўлқини ҳақида гапирди
Олам
−
23 Апрель 2020
6723АҚШдаги коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини, агар бу содир бўлса, биринчиси каби бўлмайди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги брифингда айтиб ўтди.
“Коронавируснинг иккинчи тўлқини ҳозирги даражада бўлмайди“ дейди Трамп.
Трампнинг таъкидлашича, COVID-19 нинг иккинчи тўлқини, ҳозирги мавсумдаги грипп тўлқини билан бир вақтга тўғри келса ҳам, биринчиси каби катта зарар етказмайди.
Хабар қилинишича, жорий йилнинг 27 апрель куни АҚШнинг Колорадо штатида коронавирус пандемияси билан боғлиқ қатор карантин чекловлари олиб ташланади. Штат аҳолисига кўчага чиқишга рухсат берилади, аммо уйда қолиш чақириғи фақат тавсия сифатида қолади.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 842 376 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 152 286 нафари соғайган, 46 769 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 643 321 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси