Трамп коронавирусга янги ном ўйлаб топди ва балога қолди
Олам
−
24 Июнь 2020
22085АҚШ Президенти Дональд Трамп коронавирус учун янги номни таклиф қилди. Аризонада ўтказилган саловолди чиқишида у уни “Ухань” ёки “Кунг-флю” деб аташни таклиф қилди.
“Мен коронавирусга ном беришим мумкин – “Вухан”, “Кунг-флю”. Баъзилар буни "Хитой гриппи" деб аташади”, деди у.
“Кунг-флю” номи Хитой жанг санъати Кунг-фудан ва инглиз тилида flu – “грипп” деган маънони англатувчи сўздан олинган. Ушбу жумла инфекция Хитойдан келиб чиққан, деган маънони англатади.
Трамп қўшимча қилишича, COVID-19 номи, айниқса, унинг номидаги рақам одамлар учун тушунарсиздир. “Ҳеч ким бу нимани англатишини тушунтира олмайди”, деди у. Оқ уй раҳбари “Кунг-флю” жумласини бир неча бор такрорлади. Бу эса унинг тарафдорларининг кучли кулгусига сабаб бўлди.
Аммо интернет фойдаланувчилари бу ҳазилни жиддий қабул қилишди. Трамп коронавирус ҳақида гапирар экан, ҳар гал Хитойни унга боғлаб гапирди. Қўшма Штатлардаги норозиликлар тўлқини фонида бундай баёнотлар ирқчиликнинг яна бир намойиши сифатида қабул қилинди.
Бундан ташқари, Twitter фойдаланувчилари баёнотни аҳмоқона деб баҳолаб, Президентга “19”» нимани англатишини тушуниш учун рақамларни ўрганишни ёки расмли китоб сотиб олишни масслаҳат беришди. Америкаликлар амалдаги Президентнинг АҚШ сайловолди кампанияси уларнинг хафсаласини пир қилаётганини таъкидлашган.
LiveБарчаси