Трамп Келлогдан Россия билан музокара ўтказиш вазифасини олиб ташлади
Олам
−
16 Март
7506АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг махсус вакили Кит Келлоггдан Украинадаги урушни тугатиш бўйича Россия билан музокаралар олиб бориш вазифасини олиб ташлади ва уни фақат Киев билан алоқалар бўйича масъул қилиб қолдирди. Бу ҳақда Трамп кеча, 15 март куни Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.
“Кит Келлогг Украина бўйича махсус элчи этиб тайинланганини маълум қилишдан мамнунман. Таниқли ҳарбий эксперт генерал Келлогг Президент Зеленский ва Украина раҳбарияти билан бевосита алоқада бўлади. У уларни яхши билади ва улар жуда яхши алоқаларга эга”, деб таъкидлади Оқ уй раҳбари.
Трампнинг постида 2024 йил ноябрида президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг унинг ўзи Келлоггни Россия ва Украина бўйича махсус вакил этиб тайинлагани ва унга ҳар икки томон билан урушни тугатиш бўйича музокаралар олиб бориш вазифаси юклангани айтилмаган. Бироқ сўнгги кунларда бир қатор оммавий ахборот воситалари, жумладан, NBC News телеканали Трамп уни Украина тарафдори позицияси туфайли Москва босими остида музокаралардан четлаштиргани ҳақида хабар тарқатди.
Ҳақиқатан ҳам, 80 ёшли Кит Келлогг бу ҳафта Саудия Арабистони ва Россияда бўлиб ўтган урушни тугатиш бўйича муҳим музокараларда иштирок этмади. Уларни АҚШ Президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф олиб борди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмуриятининг юқори мартабали амалдорлари Украина Президенти Владимир Зеленский ва унинг жамоаси билан Оқ уйда ўзаро тўқнаш келганидан сўнг махфий музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берилганди. Мулоқотларда иштирок этган америкалик расмийлар орасида АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогг ҳам бор.
LiveБарчаси