Трамп келишув тузиш бўйича яхши имконият борлигини айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинада коррупция билан боғлиқ муаммолар борлигига қарамай келишув тузиш имконияти сақланаётганини билдирди. Бу ҳақда у кеча, 30 ноябрь куни Флоридада гольф ўйнаб, Вашингтонга қайтиб келар чоғида сўз очди.

“Уларда коррупциявий вазият бор. Лекин келишув тузишимиз мумкин бўлган яхши имконият ҳам бор”, деган Оқ уй раҳбари.

Гап Украина энергетика соҳасидаги йирик коррупция можароси ҳақида кетмоқда. Бу можаро Украина Энергетика вазири Герман Галущенко, Адлия вазири Светлана Гринчук ва Президент офиси раҳбари Андрей Ермакнинг истеъфосига олиб келди.

Трампнинг айтишича, музокаралар “давом этмоқда ва яхши кетмоқда”. У Россия ва Украина учун аниқ муддат белгиламаганини таъкидлаган.

Украина делегацияси раҳбари Рустам Умаров АҚШ билан учрашувни “қийин, аммо самарали”, деб таърифлаган ва “адолатли тинчликка эришиш йўлида сезиларли илгарилаш” борлигини билдирган.

Қайд этиш жоиз, Стив Уиткофф бугун, 1 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Қирғизистонга ташрифи якунлари ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммити бўйича матбуот анжуманида Украина қўшинлари эгаллаб турган ҳудудлардан чиққачгина жанговар ҳаракатлар бутунлай тўхатилиши ҳақида айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Украина Андрей Ермак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг