Трамп Эронни огоҳлантириб қўйди

Олам 13923
image

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Бағдоддаги АҚШ элчихонаси ракета ҳужумига учраган. Элчихонага камида учта ракета ва снаряд отилган. Қурбонлар ҳақида маълумот аниқланмаган

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп эса Бағдоддаги АҚШ элчихонасига қилинган ҳужум ортида Эрон турганини айтмоқда

"Якшанба куни Бағдоддаги элчихонамизга бир нечта ракеталар урилди. Учта ракета учирилмай қолди. Уларнинг қаердан келганини тахмин қилинг: Эрон. Энди биз Ироқдаги америкаликларга қарши янги ҳужумлар ҳақида гапларни эшитябмиз. Эронга бир нечта дўстона маслаҳат: агар битта америкалик ўлдирилса ҳам, мен Эронни айблайман. Яхшилаб ўйланг", деб ёзган Трамп Twitter саҳифасида. 

"Ал-Арабийя"нинг маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими "яшил зона"га урилган ракеталарни уриб туширишга муваффақ бўлган. Шунингдек, Ироқ хавфсизлик хизмати ракеталар учирилган мосламаларни қидирмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 850
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×