Трамп Байрутдаги фожиа оддий портлаш эмас, ҳужум эканини айтмоқда

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ливан пойтахти Байрутда кеча, 4 август куни рўй берган портлашни тасодифий ҳолат деб ҳисобламайди. Унга кўра, бу фожиа ҳужум ва бомба портлаши оқибатида содир бўлган. 

ОАВнинг қайд этишича, Трамп ушбу масалада бир қанча генераллар билан мулоқот қилган ва улар Президентга Ливан пойтахтига бомба ҳужуми уюштирилганини айтишган. 

“Портлашнинг хусусиятига асосланиб шуни айтаманки, у ҳужумга ўхшайди. Мен баъзи генералларимиз билан учрашдим, улар ушбу портлаш фабрикада келиб чиқмаганини айтиб, уни ҳужум деб ўйламоқда. Уларнинг фикрича бу ҳужум. Қандайдир бомба”, деган Трамп.

Трампга кўра, АҚШ Ливанга ушбу фожиа оқибатларини бартараф этишга ёрдам қўлини чўзишга тайёр. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 август куни Ливан пойтахти Байрутда порт ҳудудида вайронкор портлаш юз берди. Унинг кўлам шу қадар улкан эдики, гувоҳлар портлашни атом бомбасига қиёслади. Сейсмологлар эса портлаш 4,5 балл зилзила билан тенг кучда бўлганини айтди. Портлаш оқибатида вафот этганлар 100 нафардан ошди, жароҳатланганлар эса 4 минг нафардан зиёд. 

Ливан Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, портда аммиакли селитра портлаган.

“Al Mayadeen” телеканали куч ишлатиш тизимидаги манбасига таяниб хабар беришича, "тўққиз йил аввал кемалардан биридан мусодара қилинган ҳамда қайта ишлаш ёки йўқ қилиш учун портдаги омборда сақланган портловчи моддалар портлаган.

Портлаш билан боғлиқ яна бир тахмин портда пиротехника воситалари портлаган. Аммо фожианинг кўлами ва вайронкорлигини ҳисобга олганда биргина пиротехника бундай фалокатга сабаб бўлиши имконсиздек кўриняпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Байрут фожиаси

Баҳолаганлар

369

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг