Трамп: БАА ва Баҳрайн хавфсизлик бўйича АҚШнинг энг йирик шериклари

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайнни хавфсизлик соҳасида АҚШнинг энг йирик шериклари деб эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уйга асосланиб хабар берилган. 

Таъкидланишича, ушбу мақом юқоридаги икки мамлакат учун махсус ўйланган. 

"Бу бизнинг хавфсизлик борасидаги ажойиб шериклигимизни акс эттиради", дейилган баёнотда. 

Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп Марокаш ва Исроил ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилганини эълон қилганди. Шу йўл билан, қироллик Тель-Авив билан муносабатларни нормаллаштирган олтинчи араб давлатига айланган.

Шунингдек, Марокаш, АҚШ ва Исроил расмийлари 2020 йил 22 декабрь куни Марокаш пойтахти Работда Қўшма декларация имзолади.

Ҳужжатда АҚШ Марокашнинг бутун Ғарбий Сахара ҳудуди устидан суверенитетини тан олиши ва Ғарбий Сахарада низони адолатли ва узоқ муддатли ҳал қилишнинг ягона асоси сифатида автономия бериш тўғрисидаги Марокашнинг жиддий, ишончли ва реал таклифини қўллаб-қувватлаши тасдиқланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

БАА Баҳрайн

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг