Трамп АҚШда коронавирусга қарши вакцина ва дори режадан аввал тайёр бўлишини иддао қилди
Саломатлик
−
20 Май 2020
6115Америкалик мутахассислар COVID-19 коронавирус инфекциясини даволаш учун вакциналар, дорилар ва даволаш усулларини ишлаб чиқишда катта ютуқларга эришмоқдалар. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп айтиб ўтди.
“Ўйлайманки, биз ҳатто жадвалдан ҳам олдинроқмиз“, дейди Трамп ўз маъмурияти аъзоларининг йиғилиши чоғида.
Шунингдек, у вакциналар синови “биринчи ва иккинчи босқичда“ эканини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, вакцина яратилганда, АҚШ ҳарбийлари уни мамлакат бўйлаб тарқатишда иштирок этадилар.
Бундан ташқари, Трамп коронавирус инфекциясини олдини олиш учун безгакка қарши дори гидроксихлорохинини ичишни қўллаб-қувватлади. Бир кун олдин АҚШ Президенти ўзини COVID-19 га қарши ҳимоя қилиш учун бир неча ҳафта давомида гидроксихлорохин қабул қилганини тан олди. Сўнгра бу ҳолат Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси томонидан танқид қилинди.
“Бу ҳар кимнинг шахсий қарори, лекин гидроксихлорохин жуда яхши обрўга эга. Агар менинг ўрнимда бошқаси бўлганда эди, ҳамма буни оқилона деб айтарди“, дейди Трамп Республикачи сенаторлари билан тушликдан сўнг.
АҚШ Президенти ушбу препарат коронавирусдан “қўшимча ҳимоя даражасини“ таъминлайди, деган фикрни билдирди ва “ушбу дори-дармонни қўллаб-қувватловчи кўплаб шифокорлар“ фикрини сўрашни маслаҳат берди. Унинг сўзларига кўра, унинг гидроксихлорохинни қабул қилишдан ҳеч қандай ножўя таъсири йўқ ва препаратнинг ўзи ҳам арзон.
Аввалроқ, Америка биотехнология компанияси “Moderna” коронавирус вакцинасини синовдан ўтказишнинг дастлабки босқичи ижобий натижалар берганини эълон қилди. Компания клиник синовларнинг биринчи босқичидаги тадқиқотлар давомида mRNA-1273 вакцинаси ўзини “умуман хавфсиз ва яхши таъсирга эга“ эканлигини кўрсатди. 2020 йил июль ойида “Moderna” вакциналарни текширишнинг кейинги босқичини бошлашни кутмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунёда 100 дан ортиқ коронавирус вакциналари ишлаб чиқилмоқда. Уларнинг камида саккизтаси аллақачон клиник синов босқичида.
LiveБарчаси