Одамда синалган биринчи коронавирус вакцинасининг натижалари эълон қилинди
Саломатлик
−
19 Май 2020
48099Коронавирусга қарши биринчи бўлиб клиник тадқиқотлар ўтказилган “mRNA1273“ вакцинаси бўйича биринчи натижалар эълон қилинди. АҚШнинг Moderna фармацевтик компаниясининг баёнотида COVID-19 вакцинаси синови биринчи босқичда ижобий натижалар бергани маълум қилинди.
АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика қўмитаси (FDA) ушбу натижадан сўнг вакцина синовини иккинчи ва учинчи босқичига рухсат берди. Учинчи босқич июнь ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Компания вакиллари, шунингдек, вакцина хавфсиз деб тасдиқланганлигини ва экспериментда иштирок этган 8 кишининг соғлиғи яхши эканини маълум қилди. Шифокорнинг таъкидлашича, биринчи маълумотларга кўра, вакцина илк босқичда иммунитет тизимининг вирусга қарши курашини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, олимлар синовдан сўнг коронавирусга чалинган бемор билан вакцина қабул қилган беморнинг антитаначалари бир хил эканлигини маълум қилишди.
Эслатиб ўтамиз, клиник синовдан ўтган биринчи вакцинанинг илк дозаси жорий йилнинг 16 март куни Сиэтлда яшовчи кўнгилли Женифер Холлер организмига юборилган эди.
LiveБарчаси