Трамп ҳибсга олиниши ҳақидаги хабарлар фонида сайлов кампанияси учун 1,5 миллион доллар йиғди

Олам

image

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг ҳибсга олиниши ҳақидаги хабарлар тарқалиши фонида Трамп тарафдорлари унинг сайловолди ташвиқоти учун 1,5 миллион доллар йиғди. Бу ҳақда кеча, 22 март куни “Fox News” телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, собиқ давлат раҳбарининг тарафдорлари гўёки Трампнинг сайловолди штаб-квартираси ва ижтимоий тармоқларидан электрон хатлар ва видеолар олган. Материалларда собиқ президентнинг ҳибсга олиниши ҳақида сўз борган. Трамп ўз тарафдорларидан унга қарши жиноий айбловларга қарши петицияга имзо чекишни ва унинг сайловолди кампанияси учун 500 дан 3300 долларгача хайрия қилишни сўраган.

“Агар ишларингиз яхши бўлмаса, ҳеч нарса юборманг. Агар сизда ҳаммаси яхши бўлса, бу Президент Трамп маъмуриятининг сиёсати туфайли амалга оширилган бўлса, ўз ҳиссангизни қўшинг”, дейилган Трамп тарафдорлари қабул қилган хат ва видеоларда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 март куни Трамп Манхеттен округи прокуратураси томонидан  21 март куни ҳибсга олиниши кутилётганини айтганди. Собиқ президент ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор Манхеттен округи прокурорининг коррупциялашган ва ниҳоятда сиёсийлашган идораси томонидан қабул қилинганини таъкидлаганди. У ҳеч қандай жиноят қилмаганини билдириб, агар ҳибсга олинса, тарафдорларини келажакдаги айбловларга қарши норозилик билдиришга чақирганди. Шу куни америкалик тадбиркор Илон Маск Twitter'даги саҳифасида Трампнинг ҳибсга олиниши унинг 2024 йилги сайловларда қайта сайланишига ҳисса қўшишини ёзган. 19 март куни эса идораси собиқ президент Трампни тергов қилаётган Нью-Йорк округи прокурори Алвин Брагг қўрқитишга уринишларга тоқат қилмаслиги ва тўлиқ тергов олиб боришини эълон қилганди. Кеча, 22 март куни эса Нью-Йорк Бош прокурори Летиция Жеймснинг Дональд Трампга қарши даъвоси бўйича тинглов бошланишидан аввал Қуйи Манхеттен судига бомба таҳдиди ҳақида хабар берилгани маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп АҚШнинг собиқ президенти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг