Тожикистонда содир бўлган зилзила Сурхондарёда ҳам сезилди

Жамият

image

Бугун, 10 июнь куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Билдирилишича, ер силкиниши, бугун, 10 июнь куни Тошкент вақти билан 08:14 да Тожикистонда содир бўлган. Зилзила координаталари: 37,81 градус шимолий кенглик; 68,13 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 120 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 395 км жанубий-ғарбда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Шўрчи туманида 2 балл, 28 км
  • Узун туманида 2 балл, 39 км
  • Қумқўрғон туманида 2 балл, 49 км
  • Олтинсой туманида 2 балл, 54 км
  • Денов туманида 2 балл, 63 км
  • Жарқўрғон туманида 2 балл, 68 км
  • Бандихон туманида 2 балл, 69 км
  • Қизириқ туманида 2 балл, 81 км
  • Термиз туманида 2 балл, 83 км
  • Бойсун туманида 2 балл, 90 км
  • Ангор туманида 2 балл, 91 км
  • Термиз шаҳрида 2 балл, 100 км

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1-7 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги" ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Тожикистон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made