Тожикистонда коронавирусга чалинган беморлар сони ошди

Олам

−

image

Тожикистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 32 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, касалланганларнинг 17 нафари Душанбеда, 5 нафари Республика тасарруфидаги туманларда ва 10 нафари эса Сўғд вилоятида аниқланган.

Аввалроқ, Тожикистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика штаб-квартираси мамлакатда коронавирус билан боғлиқ илк 15 та ҳолатни тасдиқлагани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг, Тожикистон коронавирус пандемиясини профилактика қилиш республика штабининг қарори билан 2020 йил 4 майдан олий таълим муассасаларининг 1, 2, 3-курс талабаларига ёзги таътил эълон қилинди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

670

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг